Ўзбекистон – БАА ўйинини кўришга ва ўз жамоасини қўллаб-қувватлашга борган ўзбек футболи мухлислари Абу-Даби аэропортида бир неча соат ушлаб турилди. Муаммо консуллик даражасидаги музокаралар билан ҳал этилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг амалдор фарзандлари Кремлда катта эҳтиром билан қабул қилинди. Бу – Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини “эҳтимолий ворислар” орқали мустаҳкамлашга қаратилган стратегияси сифатида баҳоланмоқда.
Италия Бош вазири ташрифи арафасида Самарқандда талабалар айрим ётоқхоналардан чиқарилиб, шаҳарда ҳаракат чекланди. Ўзбекистонда танқидларга қарамасдан бундай амалиёт йиллар давомида сақланиб қолмоқда.
Москва яқинидаги Сахарово миграция марказида юзага келган ҳалокатли тиқилинч бир инсон ҳаётига зомин бўлгани айтилмоқда. Россиянинг расмий идоралари марҳумнинг шахси ва қайси ўлка фуқароси экани ҳақида маълумот бермаган.
Ўзбекистонда хитойлик сармоядорлар фаолияти баҳс ва танқидларга сабаб бўлаётган пайтда Тошкент ва Пекин ўртасида визасиз тартиб кучга кирмоқда.
Бишкекда таҳсил олаётган ўзбекистонлик 25 яшар Азиза Гулмуродова 40 кундан зиёд вақтдан бери комада ётибди. Уни университет яқинида машина уриб юборган.
Новосибирск шаҳрида полициянинг зўравонлигига учраганини айтган ўзбекистонлик мигрантлар Тошкентдан ёрдам кутяпти. Лекин ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати уларнинг додига расмий муносабат билдирмади.
Давомини ўқинг